Колумбия Исроилни Халқаро судга тортиш тарафдори

Олам

image

Колумбия Президенти Густаво Петро Жазоир Президенти Абдулмажид Теббуннинг Халқаро жиноий суд (ХЖС)да Исроилга қарши иш қўзғатиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Бу ҳақда у X’даги саҳифасида ёзди .

"Колумбия Республикаси Жазоирнинг Биньямин Нетаньяхуга қарши болалар ва тинч аҳолини қирғин қилгани ва уруш жиноятларини содир этгани учун Халқаро жиноий судда иш қўзғатиш чақириғига қўшилади", дейди Петро. 

Президентнинг айтишича, Колумбия Ташқи ишлар вазири Алваро Лейва бугун, 10 ноябрь куни шу масалада ХЖС Бош прокурори Карим Хон билан учрашади.

Маълумот учун, Жазоир Президенти Теббун 6 ноябрь куни қилган баёнотида дунёнинг барча “эркин одамлари” ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларини Исроилга қарши ХЖСда иш қўзғатишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Колумбия Исроилдаги элчисини маслаҳатлашув учун чақириб олганди. Колумбия ТИВ баёнотига кўра, Исроилнинг Ғазо секторида давом этган ҳужумлари муносабати билан Колумбия Президенти Петро номидан маслаҳатлашиш учун мамлакатга чақирилган Колумбиянинг Тель-Авивдаги элчиси Манжаррез Ҳеррера мамлакат пойтахти Боготага қайтиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Колумбия Биньямин Нетаньяху ХЖС Густаво Петро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made