Контрактга чегирма стипендиясиз миқдорга ҳисобланади

Жамият

image

Аввалроқ пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги 2020/2021 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши маълум қилинган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий вакилининг маълум қилишича, ушбу 10 фоизлик чегирма стипендиясиз шаклдаги тўлов-контракт миқдорига нисбатан ҳисобланади.

Яъни, стипендиясиз контракт миқдори тахминан 7 млн сўм бўлса, 10 фоиз чегирма билан 6,3 млн сўм тўланади.

Ҳозирги вазиятда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қўшимча тушунтириш бериши керак. Агар чегирма стипендиясиз ҳолатга нисбатан ҳисобланса, нега шундай этиб белгиланган?


Мақола муаллифи

Теглар

талаба контракт

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг