ОТМларда 2020/2021 ўқув йили қандай бошланади?

Жамият

image

Яқинлашаётган янги 2020/2021 ўқув йили олий таълим муассасаларида таълим онлайн шаклда бошланиши режалаштириляпти. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсу таълим вазирлиги Матбуот котиби Фарҳод Бабашев маълум қилди.

“Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2 курс ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда”, деди Бабашев брифингда.

Шунингдек, Бабашев ўқишни кўчириш бўйича ҳам маълумот бериб ўтди. Унга кўра, ўқишни кўчириш учун 5 августгача рўйхатдан ўтиш мумкин.

“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Transfer.edu.uz сайти орқали ёшларни ўқишларини кучириш учун аризаларини онлайн қабул қилиш йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 5 августигача сиз рўйхатдан ўтишингиз мумкин”, деди вазирлик вакили.

Аввалроқ, янги ўқув йили учун тест синовлари август ойида эмас, сентябрь ойида ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Имтиҳонларнинг ўтказилиши мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ ўқув йили

Баҳолаганлар

2086

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг