...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коллежда портлаш: 10 киши қурбон бўлди


16:10, 17.10.2018 Олам
 7 882

Ҳуқуқ-тартибот органлари портлашнинг теракт бўлиши мумкинлигини ўрганяпти.

Қрим яриморолининг Керч шаҳридаги технология коллежида портлаш содир бўлди. Натижада 10 киши қурбон бўлган, 50 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, коллеж ошхонасидаги газ баллони портлаган. Гувоҳлар жароҳатланганларни ташиш учун замбиллар етмаётганини айтган.


 
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, портлашдан аввал коллежнинг биринчи қаватида отишма бўлган. Портлашдан кейин эса коллеж олдида нотаниш одам кўзга кўрингани айтиляпти.
 
Ҳуқуқ-тартибот органлари портлашнинг теракт бўлиши мумкинлигини ўрганяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Портлаш Қрим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!