Тошкентда 200 га яқин одамда коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 234 нафарга ошиб, 34 251 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари Тошкент шаҳрида, 37 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари  Наманган вилоятида, 4 нафари эса Хоразм вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли У.А. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 28 661 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (84 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 5 367 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг