...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўк чой қандай фойдали хусусиятларга эга?


17:50, 21.12.2018 Бу қизиқ
 9 771

Кўк чой мия фаолиятини яхшилайди, танани ортиқча ёғлардан асрайди, саратон касаллиги хавфини камайтиради.

Куз-қиш мавсумини ҳисобга олмаганда орамиздаги кўпларнинг жуда кўп қисми кўк чой истеъмол қилади. Шу сабабли у ер юзидаги энг яхши ичимликлар қаторида туради.
 
Хўш, кўк чойнинг қандай фойдали жиҳатлари бор? Уни кўп истеъмол қилганда организмда ижобий ўзгаришлар рўй берадими? Бу саволларга қуйидаги фактлар орқали жавоб олишингиз мумкин:
 
  • кўк чой мия фаолиятини яхшилайди, танани ортиқча ёғлардан асрайди, саратон касаллиги хавфини камайтиради;
 
  • тиананинг суюқликка бўлган эҳтиёжини бемалол қондира олади;
 
  • турли хил стрессларнинг олдини олиш орқали нерв томирларини шикастланишдан асрайди;
 
  • кучли доривор хусусиятга эга. Шу сабабдан табобатда ҳам кенг фойдаланилади;
 
  • таркибида саломатлик учун муҳим бўлган кичик миқдордаги минераллар мавжуд;
 
  • кўк чойни имкон қадар энг юқори сифатлисидан истеъмол қилиш лозим. Бироқ бошқаларида ҳам фойдалилик хусусиятлари бор;
 
  • жуда кўп одамлар қаҳва билан таққослаганда яшил чойни ичганда анча барқарор энергияга эга бўлишади.
 
Юқоридаги фикрларга таянган ҳолатда ҳеч иккиланмай кўк чой ичиш саломатлик учун фойдали деган хулосага келиш мумкин.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Кўк чой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!