4 тадан биттаси бўлиши аниқ

Олам

image

“Юқори Рада сайловларида ғалаба қозонган “Халқ хизматкори”партияси Украина бош вазири лавозимига тўрт нафар номзодни таклиф қилмоқда,” деди партиянинг фракциясининг бўлажак раҳбари Девид Aрахамия. Бу ҳақда “Vedomosti” хабар қилмоқда.

Номзодлар орасида Украинанинг "Нафтогаз" компанияси раҳбари Aндрий Коболев, худди шу компаниянинг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Юрий Витренко, Украина президенти маъмурияти раҳбарининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Aлексей Гончарук ва Халқаро валюта жамғармасининг Украина бўйича ижрочи директори ўринбосари Владислав Рашкованлар бор. 

Бош вазир номзодини парламентга тасдиқлаш учун президент ҳукмрон коалиция таклифига биноан киритади. Владимир Зеленский партияси 450 ўриндан 254 тани олган 21 июлдаги сайловлардан сўнг Президент бўлажак бош вазир "иқтисочи" бўлиши ва катта масъулиятни ўз зиммасига олишга қодирлигини айтганди. 

Зеленский шунингдек, бу "ҳеч қачон бош вазир, маърузачи ёки бирон бир фракция раҳбари бўлмаган мутлақо мустақил шахс" бўлиши кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг