... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Кириш имтиҳонларидан йиқилдингизми? Сизда яна бир имконият бор!


13:26, 15.08.2017 Реклама
 11 481

Биз сизга тавсия этаётган олий таълим муассаларининг эътиборли жиҳати шундаки, уларга ҳеч қандай имтиҳонсиз қабул қилинасиз.

Реклама

Бугун, 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат тест маркази Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилди. Талаба бўлишдек бахтга муяссар бўлганлар талайгина, аммо улар орасида имтиҳонлардан ўта олмаганлар ҳам йўқ эмас.
 
Сиз ҳам кириш имтиҳонларидан йиқилдингизми? Кўз ёшга ва тушкунликка тушиб, яна бир йил вақтимни бекор ўтказаман дейишга ҳожат йўқ. Зотан Украина Олий таълим муассасалари сизга яна бир имкониятни тақдим этади. ОТМ талабаси бўлиш ниятидагиларни 85 та таълим йўналиши бўйича Украинанинг 7 та энг нуфузли ОТМга ўқишга таклиф этамиз. Бунда сизга Ўзбекистонда 6 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Inside-A” таълим маркази ёрдам беради.
 
Биз сизга тавсия этаётган Олий таълим муассасаларининг эътиборли жиҳати шундаки, сиз уларга ҳеч қандай имтиҳонсиз қабул қилинасиз.
 
Қуйида Украина ОТМларининг йўналиш бўйича рўйхати билан танишинг:
 
Юридик йўналиш:
  • Харьков миллий юридик университет
Тиббиёт йўналиши:
  • Харьков миллий тиббиёт университети
  • Харьков миллий фармацевтика университети
  • Украина стоматология тиббиёт академияси
  • Киривоград миллий тиббиёт университети
Техника йўналиши
  • Пётр Василенко номидаги Харьков миллий қишлоқ хўжалиги техника университети
  • Харьков политехника университети
Украина ОТМларига ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
  • Фуқаролик паспорти нусхаси.
  • Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси.
  • Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси.
Эслатиб ўтамиз, ўқишга қабул қилиш чегараланган.
 
Олий таълим муассаларида таълим энг камида 4 йил, кўпи билан 6 йилгача. Ўқишни битирганларга мутахассислиги бўйича халқаро диплом берилади. Таълим тизими икки семестрга бўлинган. Ўзбекистонлик талабалар хоҳиш ва истакларига кўра, ўқишларини Ўзбекистондаги Олий таълим муассасаларига кўчиришлари мумкин. Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, Украина ОТМларини тамомлаган мутахассислар дунёнинг турли нуқталарида, ҳатто, Ўзбекистонда ҳам ўз касбий фаолиятларини олиб боришлари мумкин.
 
Украинадаги Олий таълим муассасаларида ўқишни истаганлар қуйидаги телефон рақамлар ва манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
 
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Муқимий кўчаси 158. Мўлжал: Метронинг “Новза” (собиқ “Ҳамза”) бекати
 
Тел.: +99897 7696405, +99897 7696403.
 
Батафсил маълумотлар билан www.medicaleducation.in.ua сайти орқали танишинг.

Гувоҳнома №570367

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар

:Жамшид
14:40 18.08.2017

Нима учун укитиш бу кадар чегараланган. Сабаби нима?


Jamshid
07:20 18.08.2017

O'qish qaysi tillarda oliv boriladi


Тошматов Дилшод
15:27 16.08.2017

Бу йил ҳам нохақлик бўлди, буни шахсан ўзим билдим. Умумий тартибда тест синовлари барча учун шаффоф кўринсада (буни тест синовларида қатаншганлар айтишмоқда) пулдор бойваччалар бошқа йўллар билан фарзандларини олийгохларга киритишди. Чуники уларнинг оталари қандай қилиб фарзандларини ўқишга киритишгани, қанча "КЎКИДАН" беришганини айтишса, бошқалари қандай қилиб катта маблағ эвазига ишларини ҳал қилшганини айтиб мақтаниб юришибди. Буни баллар сонини ошиб кетганлигидан билса ҳам бўлади. Хеч қандай бола 3 та блоқдан 36 тадан ечиш қоблиятига эга эмас. Буни ахмоқ ҳам билади. Демак келусида ҳам пулдорлар ва мансабдорлар фарзандлари ўқийди, оддийларни йўқ. Эсиз бу йилдан жудда катта умид қилган эдим фарзандим 4- йил ОТМ га кира олмади уни тайёрлаган ўқитувчилари хайрон бўлишмоқда нима учун шунча билими билан кира олмаганлигига. Призедентимиз шунча қаттиқ турсалар ҳам бу порахўрлик тугамас экан. Менг авфсус.


Дилшод
09:05 16.08.2017

Маълумот олишни истайман.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!