МИБчилар уйингиздан нималарни олиб чиқиб кета олмайди? (рўйхат)

Бу қизиқ

image

Сизнинг коммунал тўловлар ёки бошқа хизматлардан қарздорлигингиз бор ва уйингиз остонасига МИБдан келишди. Бу ҳолатни ҳеч ким бошига тушишини хоҳламаса керак. Ижрочилар қарзга мутаносиб буюмни уйдан олиб чиқиб кетиши керак. Аммо, қонунчиликда шундай жиҳатлар белгиланганки, улар ундирувга қаратиш мумкин эмас. 

Демак, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 апрелдаги 110-сонли қарорига биноан бир рўйхат белгиланган. Бунда қарздор ва унинг оиласининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган, ижро ҳужжатлари бўйича ундирувга қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмлар белгиланган. Келинг уларни бирма-бир келтириб ўтсак.

Асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги ҳисобланган шахсларнинг:
•    ягона сигирига, сигири бўлмаганда – ягона ғунажини, хўжаликларида сигир ҳам, ғунажин ҳам бўлмаганда, ягона эчкисига, қўйи ёки чўчқасига, шунингдек уй паррандасига (уй товуғи, ўрдак, ғоз, курка ва цесарка);
•    қорамол учун янги ем-хашак йиғиб олингунга қадар ёки яйловга чиқаргунга қадар (агар қорамолга ундирув қаратилмаган бўлса) ем-хашак;
•    навбатдаги экиш учун зарур бўлган уруғлар.

Қарздор ва унинг қарамоғидаги шахсларга тегишли баъзи мулклар ҳам борки, уларга ижрочилар қўл теккизиши ҳам мумкин эмас. Уларнинг нормал ҳаёт кечириши учун зарур уй анжомлари, жиҳозлар, кийимлар рўйхати қуйидагича:

•    ҳар бир шахсга кийимлар: кузги ёки баҳорлик пальто ёки плаш, битта қишлик пальто (ёки чопон, пўстин), битта қишлик костюм (аёллар учун иккита қишлик кўйлак), эркаклар учун битта ёзлик костюм ёки чопон (аёллар учун – иккита ёзлик кўйлак), ҳар бир мавсум учун биттадан бош кийими (бундан ташқари аёллар учун – иккита ёзлик рўмол ва битта иссиқ рўмол ёки шолрўмол), узоқ муддат фойдаланилган ва қийматга эга бўлмаган бошқа кийим-кечаклар ва бош кийимлари;


•    фойдаланилган оёқ кийимлари, ички кийимлар, чойшаблар, ошхона ва емакхона жиҳозларига (қимматбаҳо металлардан тайёрланган, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган қадама нақшли буюмлар, шунингдек бадиий санъат қийматига эга бўлган буюмлардан ташқари);


•    ҳар бир шахс учун мебель – биттадан каравот ва стул ёки курси, оила учун битта стол, битта шкаф ва битта сандиқ;

•    болаларнинг барча жиҳозлари.


Ногирон шахсларда фойдаланишда бўлган ногиронларни реабилитация қилиш техник воситалари ва протез-ортопедия буюмларига нисбатан ҳам ижро ундируви қаратилмаслиги лозим. 

Шунингдек, қарздорнинг асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги бўлса, янги ҳосилга қадар қарздор ва унинг оиласи учун зарур бўлган миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам шу қоида амал қилади. 

Қарздор оиласининг ҳар бири учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида озиқ-овқатларга, овқат тайёрлаши ва иситиш мавсуми мобайнида уй-жойини иситиши учун зарур бўлган ёқилғи ҳам ундирувда “дахлсизлик” ҳуқуқига эга. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

МИБ

Баҳолаганлар

710

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг