Вазирлик магистратурага ҳужжат топширганларга мурожаат қилди
Жамият
−
04 Август 2020
11309Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасасининг магистратура босқичига ўқишга кириш учун ҳужжат топширганларга мурожаат қилди.
Унга кўра, давлат ОТМларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, олий таълим муассасалари томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра аризалари рад этилган абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11:00 дан 6 август куни соат 11:00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.
“Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди”, дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, магистратура босқичига ўқишга кириш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш 30 июль куни якунланганди. Имтиҳонлар эса 3-20 август кунлари онлайн ўтказилиши керак эди. Аммо карантин чекловалари сабабли имтиҳон муддатида ўтказилмади.