Киевда 140 йил деганда энг иссиқ об-ҳаво кузатилди

Олам

image

Украина метеорологлари Киевда яна бир ҳарорат рекордини қайд этишди: кеча, 5 июль куни шаҳарда ҳаво 20,6 даражагача исиб кетди. Бу ҳақда бугун, 6 июль куни Борис Срезневский номидаги Марказий геофизик обсерваторияси маълум қилди.

"5 июль куни кечаси Украина пойтахтида 140 йил ичидаги энг иссиғи бўлди", дейилади расадхонан веб-сайтида.

Аниқланишича, тун давомида ҳарорат +20,6 даражадан пастга тушмаган. 1988 йилда синоптиклар пойтахтда ҳаво ҳароратини +20,5 даража деб қайд этишган эди.

Минтақада сўнгги кунларда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузтилмоқда. “Укргидрометцентр” маълумотларига кўра, шаҳарда ҳароратнинг пасайиши 8 июль куни кузатилади – кечаси +13 даражагача, кундузи эса 23 даражагача.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Киев

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг