АҚШнинг 16 та штатида санитария чекловлари олиб ташланади
Жамият
−
24 Апрель 2020
6416Санитария чекловларини олиб ташлаш бўйича расмий режалар АҚШнинг 50 та штатларидан 16 таси томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда кеча, 23 апрель куни АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Оқ уйда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
“Ҳозирга қадар 16 штат ўзларининг расмий “очилиш“ режаларини эълон қилди“, дейди Пенс.
АҚШ ҳукумати штатларга агар аҳвол яхши бўлса чекловларни олиб ташлашни буюрган. Чекловларни қандай тарзда олиб ташлаш бўйича Оқ уй бир қатор тавсиялар бериб ўтган.
“Ўтган ҳафта Американи қайта “очиш“ бўйича бизнинг тавсияларимизни тақдим этганингиздан бери улардан 13 таси амалда қўлланилди“, дейди Пенс.
Ўтган ҳафта Трамп АҚШ расмийлари “мамлакатни очиш“ га киришаётганини эълон қилди. Маъмурият коронавирус туфайли жорий қилинган чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича янги тавсияларни чиқарди. Оқ уй раҳбари губернаторлар чекловларни қачон олиб ташлаш тўғрисида ўзлари қарор қабул қилишлари мумкинлигини таъкидлади. Чунки ҳар бир штатдаги вазият бошқасидан фарқ қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қанча штатлардаги йирик корхоналарни қайта фаолият юритиши учун рухсат этилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 886 709 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 85 922 нафари соғайган, 50 243 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 750 544 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси