... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким кўпроқ тушкунликка берилади: аёллар ёки эркаклар?


12:15, 11.08.2017 Бу қизиқ
 1 146

Ҳар учтадан бир эркак бу муаммолари иш билан боғлиқ эканлигини айтишган.

Ҳеч кимга сир эмаски, эркаклар барча муаммоларини мустақил ўзлари ҳал этишга ҳаракат қилишади. Ҳатто, бирор нима уларни безовта қилса ҳам, атрофдагиларга жар солмай, лом-лим демай, ичга ютишади. Шу сабабли, эркаклар руҳий муаммоларга аёлларга нисбатан кўпроқ дуч келишади.
 
“Mind” ташкилоти мутахассислари 30 та йирик компания (Deloitte, HMRC, Jaguar Land Rover ва PepsiCo) 15 000 нафар эркак ходимлари ўртасида сўров ўтказиб, уларнинг 1763 нафарида руҳий муаммолар борлигини аниқладилар.  
 
Сўровда иштирок этган ҳар учтадан бир эркак руҳий муаммолари иш билан боғлиқ эканлигини айтган. Эркакларнинг 14 фоизи эса руҳий муаммолари иш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.
 
Маълум бўлишича, эркаклар телевизор кўриш, жисмоний машқлар бажариш ёки спиртли ичимлик ичиш орқали ўзларини чалғитар экан. Мутахассислар эркакларга ҳам, аёлларга ҳам, ходим ва раҳбарларга ҳам ўз муаммоларини сир сақламасликларини маслаҳат беради. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:тушкунлик психологик муаммо Мутахассис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!