Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Гулистон шаҳрида халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари 3-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маслаҳатчиси Рустам Қосимов иштирок этмоқда. 

Сессияни вилоят ҳокими Ғофиржон Мирзаев олиб борди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маслаҳатчиси Қосимов Рустам Собирович сўзга чиқди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 18 февраль куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилиши белгилангани қайд этилди. 

Сессияда ушбу қарорга биноан Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ўлмасжон Мамадаминов номзоди тавсия этилди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. 

Маълумот ўрнида, полковник Ўлмасжон Мамадаминов узоқ йиллар ички ишлар органлари соҳасида, хусусан Боёвут тумани ИИБ бошлиғи, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва Боёвут тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг