... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким Чен Ин Сингапурга ҳам шахсий буюмларини олиб борди


16:34, 12.06.2018 Олам
 5 693

Шимолий Корея раҳбари Сингапурда фақат ўзининг шахсий хожатхонасидан фойдаланган.

АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар ўтказиш учун Шимолий Корея раҳбарининг Сингапурга ташрифидан олдин Ким Чен Ин учун “энг керакли буюм” келтирилганлиги маълум бўлди.
 
Жанубий Кореяда кўп нусхада чоп этиладиган The Chosunilbo газетасининг ёзишича, Ким Чен Иннинг анча эҳтиёкорлиги журналистларни сергак бўлишга ундаган.
 
Чунки Шимолий ва Жанубий Корея давлат раҳбарлари учрашувида Ким Чен Ин шартномаларга имзо чекиш учун ўзи шахсан олиб келган ручкадан фойдаланган. Ортида бармоқ изларини қолдирмасли учун ўтирган креслони, фойдаланган ручкасини синдирган.
 
Буни назардан қочирмаган Жанубий кореяликлар бир неча кун олдин учрашув маркази Сингапурга келиб, Шимолий Кореядан келаётган нарсаларни бир-бир кўздан кечиришган. Маълум бўлишича, Ким Чен ташрифидан бир кун олдин унинг махсус хожатхонаси учрашув ўтадиган бинога жойлаштирилган.
 
Ҳар бир буюмдан суиқасд уюштирилиши мумкинлиги эҳтимоли борлигини кутадиган Ким Чен Ин Сингапурдаги музокаралар чоғида фақат ўзининг шахсий хожатхонасидан фойдаланган.
 
Маълумотларга кўра, Шимолий Корея раҳбари Сингапурда ўзи билан бирга олиб келган таомни истеъмол қилиш билан кифояланган холос.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!