...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким Чен Ин: “Санкцияларни жорий этиш 100 йил давом этса ҳам қийинчилик туғдирмайди”


13:10, 12.01.2018 Олам
 4 224

Ким Чен Ин Академия ходимларига пул мукофотлари тўлаш тўғрисида топшириқ берган.

Аввалроқ, Корея ярим оролидаги зиддиятлар тўғрисида хабар берилган эди.
 
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Давлат академияси олимлари олдида чиқиш қилиб, агар душманлар “10 ёки 100 йил давомида санкция жорий қилсалар ҳам” КХДР ҳеч бир қийинчиликка дуч келмаслиги тўғрисида баёнот берган.
 
Ким Чен Ин, “Корея инқилобининг қийин шароитлардаги ғалабасининг сабаби, биз асосий эътиборни илм-фанга қаратганимиздир. Мустақил миллий иқтисодиётимиз, илмий-техник кадрларимизнинг салоҳияти туфайли, душманлар томонидан киритилган санкциялар қийинчиликлар туғдирмайди”, деган фикрларни билдирган.
 
Хабарда келтирилишича, Ким Чен Ин Академия ходимларига пул мукофотлари тўлаш тўғрисида топшириқ берган. 
Обил Сафаров

Теглар:КХДР Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!