Россия Twitter’дан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ололмагани учун судга берди

Олам

image

Москванинг Таган тумани бутун дунё суд бўлинмаси Twitter’ни шахсий маълумотлар соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик моддаси бўйича 4 миллион рубль миқдорида жаримага тортди.  Бу ҳақда суд залидан ТАСС мухбири хабар бермоқда. 

"Суд Twitter’ни Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 13.11-моддаси 8-қисми ("Россия Федерацияси шахсий маълумотлари соҳасидаги қонунларни бузиш")га биноан айбдор деб топди ва 4 миллион рубль миқдорида жарима солишга қарор қилди",  дейилади суд қарорида. 

Twitter’га қарши иш Роскомнадзор ташаббуси билан россиялик фойдаланувчилар тўғрисида маълумот беришдан бош тортганлиги сабабли қўзғатилган. Судда Twitter маъмурияти ҳам, Роскомнадзор вакили ҳам иштирок этмаган. Энди 60 кун ичида Twitter 4 миллион рубль тўлаши керак. 

2015 йил 1 сентябрдан кучга кирган Россия "Шахсий маълумотлар тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришлардан келиб чиққан ҳолда, Россияда ижтимоий тармоқларнинг россиялик фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотлар сақланиши керак.  Ушбу талабга риоя қилмаслик сабабли, 2016 йилда Россияда LinkedIn профессионал алоқалар ижтимоий тармоғи блокланди.

Ўтган йили эса шахсий маълумотлар бўйича Telegram ва расмий Москва ўртасида можаролар келиб чиқиб, ҳукумат мамлакатда Telegram фаолиятини тақиқлаб қўйди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Twitter

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг