Сирдарёда Cobalt “Камаз” билан тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 24 март куни Сирдарё вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир одам вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 02:30 да Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 6-кмда содир бўлган. “Тошкент-Термиз” йўналишида Cobalt русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи Ф.М. ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Ш.Қ. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилган.

Натижада, Cobalt русумли транспорт воситасининг йўловчиси А.А. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сирдарё

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг