Сирдарёда 1 яшар қизини 17 минг долларга сотаётган аёл ушланди

Жамият

image

Сирдарёда 1 ёшли қизини 17 минг АҚШ долларига сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Гулистон шаҳар Х.Дўстлиги кўчаси, "Шоҳруҳ" меҳмонхонаси рўпарасида тадбирга харидор сифатида жалб этилган М.Х га Гулистон шаҳарда яшовчи Ў.А. 2019 йил туғилган, вояга етмаган қиз фарзанди Ў.Л.ни 17 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган. Пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси Сирдарё

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг