Ўқишни хориждан имтиҳонсиз ва текинга кўчиришга рухсат берилдими? Вазирлик изоҳ билан чиқди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда хорижий олий таълим муассасасида таҳсил олётган фуқаролар ўқишини кўчириш ҳақида ҳужжат тарқалмоқда. Унда ёзда ўқишни кўчириш тест синовларисиз, текинга амалга оширилиши айтилган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳужжат бўйича расмий муносабат билдириб, уни сохта эканини маълум қилди.

“Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи  ўринбосари К.Каримов имзоси туширилган хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас, ёлғон”, дейилади вазирлик хабарида.

Идора фуқароларни ҳар хил сохта ахборотларга ишониб қолмасликни яна сўраган.

Шу билан бирга, вазирлик асоссиз ва ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини яна бир бор эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқишни кўчириш

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made