Хоразмда имтиҳонсиз “права” олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Жамият

image

Хоразм вилоятида фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. 

"Унда Х.Ж. исмли фуқаро 3 кишининг ишончига кириб, уларга танишлари ёрдамида  ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 1,3 минг доллар ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди", дейилади хабарда.

Шунингдек, департаментнинг Бухоро вилояти Когон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Д.Б. исмли фуқаро M.X. гa танишлари ёрдамида автомактабни тамомлагани ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 1 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан Жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.             

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Ғиждувон туманида танишининг ўғлини 1500 АҚШ доллари эвазига Бухоро давлат университетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Бухоро фирибгарлар права

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made