... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР ваъдасини бажаришга киришди


19:14, 15.05.2018 Олам
 2 422

Пхунгери ядро полигонининг тугатиш ҳаракатлари бошланди.

Аввалроқ, КХДР Пхунгери ядро полигонини ёпишга ваъда бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
КХДР ўз ваъдасини бажаришга киришди. У Пхунгери ядро полигонини тугатиш ҳаракатларини бошлади. Йўлдошдан олинган суратлар шундан дарак бермоқда.
 
“Синов полигонида бузиш ишлари бутун имкониятлар билан олиб борилмоқда”, деб ёзилади хабарда.
 
Полигондаги бир қанча бинолар ва вагончалар учун қурилган рельслар бузилган. Аммо нисбатан муҳим бўлган кўмондонлик маркази ва маъмурий қўллаб-қувватлаш биносига тегилмаган.
 
Тунелга кириш очиқ. Полигоннинг ёпилиш маросимида халқаро журналистларнинг иштирок этиши учун тунеллар очиқ қолдирилган. Ёпилиш маросимида тунеллар портлатиш йўл билан ёпиб ташланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:КХДР полигон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!