Расман: Сардоба фожиасида Миллий гвардиянинг бир ходими ҳалок бўлди, иккинчиси бедарак йўқолди

Жамият

image

Аввалроқ, Сирдарё вилояти “Сардоба” сув омборида юз берган фавқулодда ҳодиса оқибатида мазкур ҳудудда қутқарув ишларини олиб бораётган Миллий гвардия ходими вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга қараганда, ҳудудда фаолият олиб бораётган Миллий гвардия ходимларидан икки нафари мардларча ҳалок бўлган. Бу ҳақда МГ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Шуни қайғу билан хабар қиламизки, жорий йилнинг 1 май куни эрта тонгда Сирдарё  вилояти ҳудудида жойлашган "Сардоба" сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг икки нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган. Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан мардлик намунасини кўрсатиб,  ўз хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган сержант Суяровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади расмий ахборотда. 

Қайд этилишича, ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори Сардоба фожиаси

Баҳолаганлар

484

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг