Туркияда коронавирусдан илк ўлим қайд этилди
Олам
−
18 Март 2020 13719 1 дақиқа
Бугун, 18 март куни Туркияда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа маълум қилди.
“Биз коронавирусга қарши курашда беморни йўқотдик. Хитойда касал юқтирган одам билан мулоқотда бўлган 89 ёшли бемор вафот этди. Ҳозирда жами беморлар сони 98 нафарга тенг”, деган вазир.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирус билан касалланишнинг илк ҳолати жорий йилнинг 11 март куни қайд этилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 198 730 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 82 779 нафари касалликдан фориғ бўлган, 7989 нафари вафот этган.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль