Россияда ёнғин оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинади

Жамият

image

Aввалроқ, 8 декабрь куни Россиянинг Ямал-Ненецк автоном округи Tазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар Ўзбекистон вафот этгани ва бири куйиб шифохонага жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этган 3 нафар Ўзбекистон фуқароларининг шахсини аниқлаш билан боғлиқ барча процессуал жараёнлар, консуллик-ҳуқуқий масалалар ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланган. 

Mаълум қилинишича, жасадлар бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистонга юборилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этди ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Tюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Mансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ёнғин

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг