Тошкентда айрим кўчалар бир ҳафтага ёпилади
Жамият
−
15 Ноябрь 2019
5195Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши доирасида ер ости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг Юнусота ва Ҳусайний кўчалари оралиғидаги қисми 2019 йилнинг 15 ноябридан 22 ноябрь кунига қадар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Автотранспорт воситаларининг ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилади.
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилгани ва шу тадбирлар вақтида айрим кўчалардаги ҳаракатланиш вақтинча чекланиши ҳақида хабар берган эдик.