Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 8 нафарга ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда яна 8 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

2020 йил 14 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2620 нафарни ташкил қилмоқда. 8 нафар янги касалланиш ҳолатининг 4 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.

Мамлакатда даволанаётган 525 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2076 нафари соғайган ва 11 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг