Хавининг голлари “Пахтакор”ни ғалабасиз қолдирди

Спорт

image

Ҳозиргина Осиё Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Ал-Саад” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. 

Учрашувнинг биринчи тайми жуда қизиқарли ва голларга бой бўлди. Аммо, иккинчи таймда томонлар қанча ҳаракат қилмасин ҳисоб бошқа ўзгармади.

Учрашувнинг олтинчи дақиқасидаёқ, испан афсонаси “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилди. Шундан сўнг, 10 дақиқада “шерлар”нинг ёш аъзоси Хожакбар Алижонов ҳисобни тенглаштирди. Аммо орадан 6 дақиқа ўтиб, яна ўша Хави “Ал-Саад”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Тай якуни арафасида “Пахтакор” легионери Драган Черан “Ал-Саад” дарвозасини боши билан ишғол этиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

“Пахтакор” – “Ал-Садд” 2:2 

Голлар: Хави 6, - 0:1. Хожиакбар Алижонов 9, - 1:1. Хави 16, - 1:2. Драган Черан 41, - 2:2.

“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев (21.Марат Бикмаев, 65), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 88), 20.Одилжон Ҳамробеков, 23.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак, 34.Фарруҳ Сайфиев.

“Ал-Садд”: 22.Мешал Баршам, 2.Педро Коррея, 5.Ву Юнг (20.Салим Ал Ҳажри, 76), 6.Хави (8.Али Асадилла, 82), 11.Боғдод Бунеджа, 12.Ҳамид Исмоил, 14.Габи, 15.Ториқ Салмон, 16.Буалем Ҳуҳи, 66.Ёсир Иса (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 78.Акром Ҳассан Афиф.

Огоҳлантиришлар: Педро Корреа 32, Акром Афиф 47.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор ОЧЛ Ал-Садд

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг