Тошкентнинг 5 туманида вақтинча сув бўлмайди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг 5 та туманида вақтинча ичимлик суви бўлмайди. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти маълум қилди.

8 апрелдан 9 апрель кунига ўтар кечаси пойтахт ва Тошкент вилоятида кучли қор ёғиши оқибатида кўплаб дарахтларнинг синиши, электр тармоқларида узилишлар ва кўплаб қувурларнинг шикастланиши кузатилди. Жумладан, Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Тошкент ХЭТ” АЖ корхонасига қарашли “Қодирия” подстанциясида  ҳам 9 апрел куни авария содир бўлганлиги сабабли электр таъминотида узилиш юзага келди. Бу “Тошкент шаҳар сув таъминоти” корхонасига қарашли “Қодирия” Бош сув иншооти иш режимига таъсир этиб, ўз навбатида шаҳримизнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир, Юнусобод туманларида тўлиқ ҳамда Олмазор, Учтепа ва Яккасарой туманларида қисман ичимлик сув таъминотида узилишлар ва ичимлик сув босими пасайишига сабаб бўлди.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” корхонаси ходимлари томонидан айни пайтда зарур барча тезкор чоралар кўрилмоқда ва бугун соат 18:00 га қадар тармоқдан узилган истеъмолчилар қайта уланиши кўзда тутилмоқда. 

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” корхонаси келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

ичимлик суви

Баҳолаганлар

409

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг