Ўзбекистонда 172 та янги бемор аниқланди. Уларнинг 170 нафари Тошкентдан

Жамият

image

Бугун, 23 август соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 172 нафарга ортиб, 38 870 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатлари:

•    137 нафари Тошкент шаҳрида;

•    33 нафари Тошкент вилоятида;

•    2 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 46 ёшли Б.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 41 ёшли Ш.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
 
Бугун айни пайтга қадар:

•    Тошкент шаҳрида 167 нафар;
•    Тошкент вилоятида 104 нафар;
•    Самарқанд вилоятида 32 нафар;
•    Андижон вилоятида 5 нафар;
•    Наманган вилоятида 5 нафар;
•    Сирдарё вилоятида 3 нафар;
•    Қашқадарё вилоятида 2 нафар, жами 318 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб мамлакатда 34 894 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатда 3 705 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

393

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг