Наримон Умаров “Чорсу” бозорида сайловчилар билан учрашди

Бизнес

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозорида сайловчилар билан учрашди. Унда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда депутатликка номзодлар, партия экспертлари ва фаоллари иштирок этди.

Сайловолди ташвиқот расман эълон қилинган кундан эътиборан шу шаклдаги тадбирлар “Адолат” СДП томонидан мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида митинг, сайл, акциялар ўтказилди. Уларда партиянинг асосий ғоя ва мақсадлари халқ эътиборига ҳавола этилди.


Мазкур халқимиз ва сайловчиларимиз билан доимий гавжум бўладиган “Чорсу” бозорида ташкил этилган халқ билан учрашувда ҳам партия томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббуслар билан биргаликда сайловчиларни қийнаб келаётган бир қатор муаммолар тингланди ҳамда бу муаммолар ечими юзасидан партиянинг келгуси беш йилликда амалга ошириши белгиланган таклифлари айтиб ўтилди.

Жумладан, бозорларимиздаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, бугунги кунда юртдошларимиз дастурхони тўкинлиги учун хизмат қилаётган тадбиркорларимизга кенг имконият ва шароитлар яратиш, қўлланилаётган солиқлар тизимини янада соддалаштириш орқали аҳолимизга тадбиркорлар томонидан етказиб берилаётган таварлар нархлари асосиз оширилишига йўл қўйилмаслиги шулар жумласидандир.

Ишонч ила айта оламизки, ҳар бир номзодимиз ўз овози ва сўзига эга. Улар ўз сайловолди дастурларини тузишда ҳудуддаги долзарб муаммолар ва инсонлар истакларига таянишган. Албатта, партия сайловолди дастуридаги устувор ғоялар асосида мақсад ва режалар белгиланган.

Тарғибот тадбири иштирокчилари сайлов арафасида “Адолат” СДП ташаббуси билан амалиётга татбиқ этилаётган ғояларни қўллаб қувватладилар.
 

Реклама ҳуқуқи асосида 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Наримон Умаров Адолат

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

4.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг