Келаси ўқув йилида Тошкентда МГИМО филиали очилади

Жамият

image

Жорий йилнинг февраль куни Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувоҳитов Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) делегациясига бошчилик қилиб мамлакатга келган мазкур олий таълим муассасасининг проректори Артём Малгин билан учрашди.

Учрашувда баҳорда Тошкент шаҳрида МГИМО битирувчиларининг V Халқаро форумини ўтказиш ва институт филиалини очиш билан боғлиқ амалий жиҳатлар муҳокама қилинди. 

Тошкент шаҳрида МГИМО филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши, жумладан бинони таъмирлаш ва ўқув анжомлари билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

МГИМОнинг Тошкент филиали жорий йилнинг сентябрь ойидан бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича тўлақонли фаолият кўрсата бошлаши режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

МГИМО Абдужаббор Абдувоҳитов

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг