... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Keep Calm and Carry On ибораларининг оригинал плакатлари 28 минг АҚШ долларига сотилмоқда


16:14, 27.06.2016 Олам
 1 246

Мазкур ёзув туширилган плакатлар Буюк Британия ҳукумати томонида Иккинчи жаҳон уруши арафасида чиқарилган.

Keep Calm and Carry On ибораларининг оригинал плакатлари Буюк Британияда 21.2 минг фунт стерлингга (28 минг АҚШ доллари) сотилади. Мазкур ибора палакатлари Иккинчи жаҳон уруши арафасида чоп этилган.  Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
 
Ҳозирги пайтга келиб, дунёда Keep Calm’нинг 20та нусхаси сақланиб қолган.  Буларнинг барчаси 2000 йилда “Barter Books” деб номланган эски китоблар дўконидан  топилди.
 
Ўз даврида икки ярим миллион нусхада чиққан плакатлар қайта ишлашга юборилган. Мазкур тарғибот учун мўлжалланган плакатлар ўз мақсади йўлида ишлатилмаган.
 
Keep Calm ёзувлари 1939 йилнинг ёзида чоп этилган. Бу билан Буюк Британия ҳукумати Европада кескин вазият ўсиб кетаётган бир пайтда, халқни тинчлантириш учун ҳаракат қилганлар. 
 
Мазкур ёзувлар ҳозирги кунда оммавий маданиятнинг белгиларидан бири бўлиб қолди. Турли хил кийим-кечаклар,  сумкалар ва бошқаларда бу ибораларнинг турли кўринишлари тасвири туширилмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Keep Calm and Carry On Иккинчи жаҳон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!