...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каттақўрғонда таҳқирланган аёл воқеаси ҳақида навбатдаги пост эълон қилинди


10:40, 06.07.2018 Жамият
 26 984

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Санъат Умаровнинг жазоланишини шахсий назоратига олишини таъкидлади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Каттақўрғонда таҳқирларган аёл воқеаси ҳақида яна бир марта расмий баёнот билан чиқди.
 
Бош вазир ўринбосари ижтимоий тармоқдаги қолдирган навбатдаги постида ўғирликда гумонланиб, яланғоч қилинган аёл – Н.Т.га қилинган қўпол муносабатни раҳбар ва аёл сифатида кескин қоралашини ёзади.
 
Шунингдек, Хотин-қизлар қўмитаси раиси ИИБ (собиқ) ходими Санъат Умаровнинг жазоланишини шахсий назоратига олишини қўшимча қилган.
 
“Ҳурматли юртдошлар! Самарқандлик синглимизга қилинган кўпол муносабатни мен аёл сифатида, Қўмита раҳбари сифатида кескин қоралайман. Шу кимсанинг жазоланиш жараёнини албатта, шахсий назоратимга оламан.
 
Суд жараёнида ҳам албатта вакилларимизнинг қатнашиб, Аёл шаънини ҳимоя қилинишини таъминлайман. Бундай ҳолат қайтарилмаслиги юзасидан ички ишлар вазирлиги билан музокаралар ташкил килинишини маьлум қиламан”, дея ёзади Танзила Норбоева.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Танзила Норбоева Каттақўрғонда таҳқирланган аёл Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳимоя қилиниши хусусида дастлабки постни ёзган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Танзила Норбоева Самарқанд Каттақўрғон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар