...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каттақўрғонда боғча болаларининг овқатига сасиган гўшт солинганми?


19:00, 14.07.2018 Жамият
 5 664

38-сон болалар боғчасида тарбияланувчиларига сасиган гўшт едирилмоқда.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 38-сон болалар боғчасида тарбияланувчиларига сасиган гўшт едирилмоқда. Бу ҳақда “Zarnews” нашри хабар берган.
 
Маълумотга кўра, боғча болаларига келтирилган гўшт еб бўлмайдиган ёмон ҳолатда музлатгичда сақланаётгани аниқланган.
 
“Гўшт таъминотчилар олиб келганида ҳам шундай эди. Бу ҳақда мудирамизга ҳам айтдим. Гўшт маҳсулотларини болалар учун тайёрланаётган овқатларга солиб бўлмаслигини тушунтирдим. Гўшт келтирилганича музлатгичда турибди, ундан ишлатишларига йўл қўймадим. Боғча тарбияланувчиларига бирон кор-хол бўлса бунинг учун ким жавобгарликни ўз бўйнига олади?”, дейди муассаса ҳамшираси Гулзода Рўзиева.
 
“Бу масалада тумандаги бир нечта мактабгача таълим муассасаларидан мурожаатлар бўлган. Мурожаатда айнан гўшт маҳсулотини  истеъмолга яроқли ёки яроқсизлиги сўралмаган. Мутахассисларимиз гўшт маҳсулотини айни пайтдаги ҳолатидан келиб чиқиб Самарқанд шаҳридаги таъминотчилар томонидан махсус транспортда эмас, юк автомашинасида ташиб келингани боис, сифатида ўзгаришлар юз бергани тўғрисида хулоса берилган”, дейди ДСНЭМ бош шифокори Замонали Ҳалилов.
Ориф Умиров

Теглар:Гўшт Каттақўрғон боғча Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар