...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каттақўрғон прокурори ва ИИБ бошлиғи истеъфога чиқиши мумкин


19:08, 06.07.2018 Жамият
 11 361

Каттақўрғон прокурори ва ИИБ бошлиғи истеъфога чиқиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ИИБ ходими томонидан таҳқирланган аёл воқеасига муносабатини билдирди.
 
Қодир Жўраев постида шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи ва шаҳар прокурори истеъфога чиқиши кераклигини баён этди.
 
“Шаҳар раҳбарлари учун истеъфо бериш - энг оқилона йўл! Каттақўрғон шаҳридаги мудҳиш ҳодиса фақат бир кишининг айби билан содир бўлмаган. Бунга шаҳардаги бутун бошли тизим айбдор! Шундай вазиятда шаҳар ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурори ҳамма айбни ўз зиммаларига олиб, истеъфо берсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Нима учун дейсизми?!
 
Шаҳар аҳлининг ишончини оқламаганликлари учун; давлатимизнинг ҳозирги сиёсати мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтириб беролмаганликлари ва улар устидан назоратни қўлдан бой берганликлари учун; Президентимизнинг топшириқлари сўзсиз бажарилишини таъминлаб бермаганликлари учун; энг ёмони - миллатимиз келажаги бўлмиш аёл зотининг таҳқирланишига йўл қўйиб берганликлари учун!”, дея фикрини билдирган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев.
 
Маълумот ўрнида, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 6 июлдаги ажримига мувофиқ айбланувчи Санъат Умаровга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши кутилмоқда
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қодир Жўраев Каттақўрғон Самарқанд Санъат Умар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар