...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каримов билан расмий учрашувдан 17 йил ўтиб Имомали Раҳмон Ўзбекистонга келмоқда


17:27, 01.06.2018 Жамият
 7 166

Тожикистон Президенти сўнгги бор Ўзбекистонга Биринчи Президент Ислом Каримов даврида ташриф буюрган.

Кеча, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Учрашувда Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонга амалга оширадиган ташрифи муҳокама қилинган. Маълумотларга қараганда, Тожикистон раҳбари жорий йилнинг куз ойларида Ўзбекистонга келади.
 
Шуни таъкидлаш жоизки, Тожикистон Президенти сўнгги бор Ўзбекистонга Биринчи Президент Ислом Каримов даврида ташриф буюрган. У ҳам бўлса, 2016 йил Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг давлат раҳбарлари даражасидаги Кенгаши доирасида бўлган.
 
Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга сўнгги расмий ташрифи эса бундан 17 йил илгари, 2001 йилнинг декабрида бўлганди.
 
Шундан сўнг икки мамлакат ўртасида виза тартиби жорий қилинган, орадан ўн йил ўтиб, 2011 йилда икки мамлакат ўртасида темир йўл алоқаси тўхтатиб қўйилган. Шу тариқа, ўзбек-тожик муносабатлари турли сабаблар билан совуқлашган эди.
 
2016 йил Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти бўлгач, Марказий Осиё давлатларига бир неча бор  ташриф амалга оширди. Жорий йил март ойидаги Тожикистонга ташрифи давомида эса, икки мамлакат ўртасидаги қатор муаммолар ўз ечимини топди. Чегарада бундан бир неча йил илгари ёпиқ қўйилган чегара постлари қайта очилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар