... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Кардамон: ноёб, оддий ва фойдали


17:30, 10.08.2016 Саломатлик
 9 708

Қадимда табиблар кардамонни “зираворлар қироли” деб аташган.

Дунё ошпазлари томонидан турли таомларни тайёрлашда кенг қўлланиладиган кардамон зирворининг асл ватани Ҳиндистон, хусусан, Шри-Ланка саналади. Ушбу зиравор занжабиллилар оиласига мансуб ўсимлик тури бўлиб, қадимда у нафақат таом пишириш ёки ичимлик тайёрлаш, балки доривор ўсимлик сифатида ҳам ишлатилган.
 
Айтиш лозимки, у ер юзидаги барча давлатларда зиравор, доривор ўсимлик-зиравор сифатида кенг қўлланилади. Унинг дунё мамлакатларида аталиши ҳам турлича.


 
Ўзбекча – кардамон
Русча – кардамон
Форсча – hel
Инглизча - cardamom
Туркча –  кakule
Ҳиндча – इलायची
Французча – cardamome
Озарча – hil
Грузинча – ილი
Ирландча – cardamom
Испанча – cardamomo
Итальянча – cardamomo
Хитойча – 荳蔻果實
Корейсча – 카 다몸
Лотинча – amomum
Португалча – cardamomo
Японча – カルダモン
 
Кардамоннинг таркиби:

Зиравор таркибининг 8 фоизини эфир мойи ташкил этади. Шунингдек, унинг таркибида кальций, магний, натрий, темир, руҳ, калий каби моддалар, В1, В2, А, ниацин витаминлари мавжуд.
 
Озуқавий қиймати эса қуйидагича:
  • 68,47 грамм углевод
  • 10,76 грамм оқсиллар
  • 6,7 грамм ёғлар
  • 11,29 грамм толалар
 

Энергетик қиймати ҳақида гап кетганда, унинг 100 грамми таркибида 311 килокалория мавжудлигини алоҳида айтиб ўтиш жоиз.
 
Зираворнинг фойдали жиҳатлари

Юқорида айтиб ўтилганидек, кардамон қадимдан доривор ва ўта фойдали зиравор сифатида қўлланилган. Шу билан бирга, уни ўта кучли эҳтирос уйғотувчи зиравор сифатида ҳам ишлатишган. Қадимда одамларни даволовчи шифокорлар, айниқса, табиблар кардамон ёрдамида ўта оғир касалликларни ҳам даволаш мумкин,деб ҳисоблашган. Юрак, тутқаноқ, шол, ревматизмни даволашда, қолаверса, сийдик ҳайдашда бу зираворга етадигани бўлмаган.
 
Анъанавий Хитой татобати кардамонни ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак касалликларини даволашда бош дори воситаси деб тан олади.
 
Эрамиздан аввалги 4 асрдаёқ Ҳиндистон анъанавий табобатида эса кардамон тери касалликлари ва семиришни даволашда қўлланилган.
 
Бугунги, замонавий табобатда кардамон иситмани тез тушурувчи восита,бронхит, ларингит, пневмония, фарингит, хуррак отиш, грипп каби яна кўплаб бошқа касалликларни даволашда ишлатилади.
 
Кардамон таркибидаги эфир мойи ошқозон-ичак оғриқларида, қайд қилишда, қорин оғриғида қўл келади. Ушбу эфир мойини аёлларга ҳайз келганида бачадон ва қорин соҳасида кузатиладиган оғриқларни тўхтатиш учун ҳам тавсия қилинади.
 
Шу билан бирга зиравор таркибидаги эфир мойи тушкун кайфият, депрессия, эринчоқлик, қўрқув каби касалликларга ҳам даводир.
 
Саломатлик ҳақидаги қадимги фан – Аювердага кўра, кардамон инсонга тинчлик, хотиржамлик, енгиллик беради. Унинг фикрлаш қобилиятини, ишчанлигини тиклайди.
 


Қандай ҳолатларда кардамонни истеъмол қилиш мумкин эмас?

Кардамон эҳтирос уйғотувчи зиравор саналсада, кўп истеъмол қилинганда, жинсий майлнинг йўқолишига олиб келиши мумкин.
 
Ошқозони ва ўн икки бармоқли ичагида яраси бўлган беморларга кардамонни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
 
Болаларга кардамонни истеъмол қилиш мумкин эмас, баъзи касалликларда шифокор тавсиясига кўра, ўта кам миқдорларда, дори сифатида фойдаланиш мумкин.
 
Ҳомиладор аёллар ҳам шифокор тавсиясисиз ушбу зираворни истеъмол қилмаганлари маъқул.
 
Дунё ошхонасида...
 
Ўткир, ширин ва лимон рангидаги айни зираворнинг турлари жуда кўп. Баъзи турларининг уруғлари катта-катта бўлса, баъзиларининг уруғи кичик, аммо кўп бўлади. Одатда кадамоннинг уруғлари ловиянинг устидаги каби пўстлоқдан ажратиб ишлатилади. Уни майдалаб,  чой, қаҳва, компот, кисель, шарбатларга қўшилади. Шунингдек, гўштли, балиқли таомлар, пишириқлар, бўтқаларни тайёрлашда ишлатиш мумкин.
 


Зиравор айнан қандай касалликларда даво саналади? 
  • Анъанавий Хитой табобатида ошқозон-ичак касалликларини даволашда кардамон, занжабил, чиннигулларнинг қуритилган ва майдаланган кукунларидан фойдаланиб чой дамлаб ичиш тавсия этилади. 
  • Кардамоннинг бир неча дона уруғини оғизга солиш чайнаш кўнгил айнаши ва қусишни тўхтатади. 
  • Қора кардамоннинг 5 дона уруғи билан бир чой қошиқ тоза асални биргаликда ҳар куни истеъмол қилиш кўз нурини яхшилайди, асаб ва иммун  тизимини мустаҳкамлайди. 
  • Тонгда кардамон уруғларини чайнаш оғиздан келадиган ноҳуш хидни йўқотади ва танадаги оғирликни, чарчоқни бартараф этади. 
  • Ҳар куни бир неча кардамон уруғини чайнаб юрадиган кишининг узоқ йиллар грипп билан оғримаслиги тасдиқланган. 
  • Кардамон ёрдамида бронх йўллари, ўпкадаги шиллиқларни йўқотиш мумкин. Одатда бунинг учун у меваларнинг ичига солиб пиширилади. Масалан, олма ёки нокнинг тепа қисмидан бошлаб пичоқ билан ўртаси олиб ташланади. Ичига бир чой қошиқ асал ва ярим чой қошиқ қуритиб майдаланган кардамон солинади ва печда пишириб олинади,сўнг истеъмол қилинса кифоя. 
  • Агар уйқусизликдан қийналаётган бўлсангиз, ётишдан аввал, бир стакан қайнаган сувга бир чой қошиқ майдаланган кардамонни қўшиб ичинг. 
  • Милкдаги оғриқлар, тиш оғриғида бир стакан қайнаган сувга ярим чой қошиқ майдаланган кардамонни қўшиб оғизни чайиш керак. 
  • Кардамон эфир мойини ювиниш олдидан сувга солиб, ана шу сувга ювинсангиз, терингиз тиниқлашади, танадаги қон айланишини яхшилайди.

 
Кардамон ёғини қайнаган сувга қўшиб унинг буғига оғиз тутиш орқали томоқ оғриғи, нафас йўлларидаги касалликлардан қутилиш мумкин.
 
Кардамон ёғини шампунь, бальзамга қўшиб ишлатсангиз, сочларингиз силлиқ ва жилвакор бўлади.
Умида Якубова

Теглар:Кардамон Саломатлик Зиравор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

dilfuza
16:01 25.08.2016

Кардамонни кайердан топиш мумкин



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Ҳуснбузарлар чиқишининг 15 сабаби

10:31, 29.09.2016
9 819
Саломатлик

Кардамон: ноёб, оддий ва фойдали

17:30, 10.08.2016
9 708
Саломатлик

Фобия... Ғалати қўрқувлар олами

11:01, 19.07.2016
8 731
Саломатлик