Рус армияси “Искандер”ни ишга солди
Олам
−
20 Сентябрь 2019
9484Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округнинг ракета таркибидаги ҳарбий хизматчилари Оренбург вилоятида "Искандер-М" тезкор-тактик ракета тизими ракетаси билан нишонга зарба берди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
"Искандер-М" тактик ракета комплекси Оренбург вилоятининг Донгуз ўқув полигонида таълим мақсадидаги муваффақиятли ракета учирилишини амалга оширган.
Ракета "Марказ-2019" машқлари доирасида учирилган. Ҳарбийлар "жуда муҳим" душманни тақлид қилган ҳолда зарба беришга муваффақ бўлган. Шунингдек, ҳисоб-китоблар мажмуани жанговар ҳолатга ўтказиш ва ракеталарни қайта юклаш стандартларига жавоб берди.
"Марказ-2019" стратегик қўмондонлик ва штаб машқлари РФ Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов бошчилигида ўтказилади. Жами бўлиб, машғулотларда 128 мингга яқин ҳарбий хизматчилар, 20 мингдан ортиқ қурол ва ҳарбий техника, 600 га яқин самолётлар ва 15 тагача кема ва ёрдам кемалари иштирок этмоқда. Машқлар 21 сентябргача бўлиб ўтади.
Aсосий ҳаракатлар 16-21 сентябр кунлари Aстрахан, Кемерово, Курган, Оренбург ва Челябинск вилоятларида, Доғистон ва Олтой ўлкаларида, шунингдек Каспий денгизида жойлашган қўшма полигонларда бўлиб ўтади. Машқларда Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ҳам қатнашмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь