Ҳаж зиёрати ҳақида қарор қабул қилинди

Олам

image

Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси муносабати билан зиёратчиларга 20 фоизлик квота чеклови белгиланиши режалаштирилди. Бу ҳақда "Haber7" нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, энди ҳар бир давлатга берилган квотанинг фақат 20 фоизи миқдоридаги зиёратчилар қиролликка Ҳаж зиёрати учун ташриф буюришлари мумкин бўлади. Саудия Арабистони бу қарорни мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 100 мингдан ортгандан сўнг қабул қилди.

Маълумот учун, ҳар йили 2,5 миллион зиёратчилар Ҳаж қилиш учун Макка ва Мадина шаҳарларига ташриф буюришади. Энди бу кўрсаткич 500 минг кишига тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ҳаж зиёрати учун тайёргарлик бекор қилинган эди. Ундан аввалроқ пандемия сабаб Умра зиёратига ҳам вақтинча тўхтатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж

Баҳолаганлар

1083

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг