Икки киши маст ҳолатда бир-бирини пичоқлади

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 апрель куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида икки киши маст ҳолатда бир-бирини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқамаси хабар берди.

Мазкур туманнинг Ўртасарой кўчасида яшовчи М.А. ва Юқоричирчиқ тумани Суракент қўрғонида яшовчи Н.Т.лар Ўратчирчиқ тумани Мустақиллик маҳалласида, маст ҳолда ўзаро жанжал туфайли бир-бирларига пичоқ билан тан жароҳати етказганлар. Натижада М.А. ва Н.Т.лар касалхонага ётқизилганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг