... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Камола Мирзаева: Психолог ва психиатр қабулига боришнинг уяладиган жойи йўқ


11:17, 17.06.2017 Саломатлик
 4 288

Натижада ёшлар кичик касалликка йўлиққан пайтларида унга дош бера олмай, асабийлашиб, асаб касалликларига дучор бўлмоқдалар.

Бугунги глобаллашув жараёни, техника асрида оилада, иш фаолиятимизда кўплаб техника воситаларидан фойдаланамиз. Улар бизга қулайлик келтириши билан бир қаторда соғлигимизга, кўпроқ асаб толаларига қай даражада таъсир қилади? Асаб касалликларига дучор бўлмаслик учун нималарга риоя этиш керак?
 
Айнан шу ва бошқа мавзуларда мутахассис, Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлари кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Камола Мирзаева билан суҳбатлашдик.
 
– Ҳозир ҳаётимизни техника, интернетсиз тасаввур қила олмаймиз. Интернетдан эса асосан ёшлар фойдаланишади. Бу уларнинг соғлигига қай даражада таъсир кўрсатади?
 
– Бизга мурожаат қилаётган беморларнинг орасида кун сайин ёшларнинг сони ортиб бормоқда. Бунга сабаб нафақат техника, балки экологиянинг эмоционал таъсири, айниқса, ёшларнинг кўчада енгил таом тановул қилишлари ҳам асосий омиллардан биридир. Натижада ёшлар кичик касалликка йўлиққан пайтларида унга дош бера олмай, асабийлашиб, асаб касалликларига дучор бўлмоқдалар.
 
Асаб касалликларига дучор бўлмаслик учун уй шароитида қандай дамламалардан фойдаланиш маъқул?
 
– Кўпчилик беморлар бозордаги турли доривор воситаларни олиб, истеъмол қилишади. Аслида бу мумкин эмас. Дорихоналарда махсус қадоқланган дамламалар мавжуд, масалан, валериана дамламалари мисол бўлиши мумкин. Булар ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Агар беморда аллергия бор бўлса, шифокор кўригидан ўтказиб, кейин ичган маъқул.
 
Асабийлашган пайтларда уни енгиш йўллари борми?
 
– Бу вақтда беморлар жуда эҳтиёткор бўлиши керак. Албатта, енгиш қийин. Лекин табиат манзараларига, сувга ва аквариумдаги балиқларга қараса, асаб толалари тез ўзига келади. Аксарият беморларга психологга мурожаат қилишни маслаҳат берсак, “мен жинни эмасман”, деган жавобларни эшитамиз. Аввало, психолог билан психиатрнинг фарқига бориш керак. Психолог ва психиатр қабулига боришнинг уяладиган жойи йўқ. Асаб бузилиши билан боғлиқ касалликларни енгишда тезроқ ёрдам беради холос.
 
Камола Мирзаева ёш болаларнинг претензион синдром (черепной давление) билан туғилиши, асаб касалликларининг жинсга боғлиқлиги, даволаниш учун қандай меваларни истеъмол қилиш ҳақида ҳам гапирган.
 
Интервьюнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимиз орқали эълон қиламиз.
Шоҳсанам Нишонова 
 

Теглар:Асаб касалликлари Черепной давление 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!