Абдулазиз Комилов Туркияда
Жамият
−
05 Август 2019
2857Ўзбекистон Республикасаи Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлунинг таклифига биноан амалий ташриф билан Туркияда бўлиб турибди. Ташриф доирасида бугун, 5 август куни Анқара шаҳрида икки давлат ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Вазирлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, ташқи сиёсат идоралари раҳбари раислигида бугун ўз ишини бошлайдиган Стратегик режалаштириш гуруҳининг биринчи йиғилиши кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашувда вазирлар Муштарак стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши ва Туркия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида йил 2020-2021 ҳамкорлик дастурини имзоладилар.
Мазкур гуруҳга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан Туркия раҳбарининг 2018 йил 30-31 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида асос солинган эди.
Ташриф дастурига мувофиқ Абдулазиз Комилов икки мамлакат ТИВ раҳбарлари раислигида бўлиб ўтадиган Стратегик режалаштириш гуруҳининг биринчи йиғилишида иштирок этади. Туркия элчиларининг ўн биринчи йиллик конференциясида нутқ сўзлайди ҳамда Туркиянинг юқори мансабдор вакиллари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказади.