Жефф Безос Ойга учадиган аппарат прототипини тақдим этди

Олам

image

Amazon ва Blue Origin компанияси раҳбари Жефф Безос Вашингтонда Ой юзасига қўна оладиган космик аппарат прототипини тақдим этди. 

“Ойга қайтиш вақти келди, бу сафарга оз қолди, – деган Безос журналистлар ва космик соҳа вакиллари билан ёпиқ тақдимотда. 

Жефф Безос ернинг табиий йўлдошига парвозни амалга оширувчи ва ой сатҳига қўна олувчи модул макетини намоиш этиб берди. Ушбу қурилма  Blue Moon номини олган.Безоснинг айтишича, “космик модуль лойиҳаси уч йил двомида амалга оширилган”.  Унинг сўзларига кўра, “Blue Moon” ойнинг юзасига юмшоқ қўнишни амалга оширади. Унинг юки 3,6 дан 6,5 тоннагача бўлиб, унинг томида эса луноход ўрнатилиши мумкин. Амазон раҳбари, шунингдек,  BE-7 деб номланувчи двигател қўниш модули учун махсус ишлаб чиқилганлигини ҳам айтди. Модулнинг илк синови бошланиши ёзда амалга оширилади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг