Қозоғистонлик мураббий Ханчжоу кўчасида маст ҳолда ухлаб қолди

Спорт

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Олимпия ўйинларининг навбатдаги куни якунлангач, Олимпия шаҳарчасининг кўчаларидан бирида қозоғистонлик мураббий маст ҳолда ухлаб қолди. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди. 

Маълум қилинишича, Қозоғистон эшкак эшиш терма жамоаси мураббийи делегациялар учун ажратилган шаҳарчада маст ҳолда топилган. Унинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Шунинг учун кўнгиллилар шифокорларни чақириб ўтирмасдан, мураббийнинг ҳужжатларини текширган ва тегишли манзилга элтиб қўйган. 

Дастлаб мураббийнинг видеосини журналист Михаил Козачков ўзининг Telegram-каналида эълон қилган эди. Бу эса кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди. Шунга қарамай мамлакат Олимпия қўмитаси воқеа бўйича изоҳ бермади.

Маълумот учун, айни пайтда Қозоғистон делегацияси жами 10 та медаль (1 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза) жамғарган ҳолда умумий рейтингнинг 11-поғонасини эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Олимпия ўйинлари мураббий Ханчжоу маст

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг