Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган ўзбекларнинг шахси маълум қилинди

Жамият

image

20 апрель шанба куни тонгги соат 05:09да Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Қордай туманидаги “Чимкент-Олма-ота” трассасининг 181-километрида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган эди. Автобусда жами 49 нафар йўловчи бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 11 киши ҳалок бўлган. Уларнинг уч нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир: 

Абдухолиқов Ўринбой Мирҳамид ўғли 1993 йилда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида туғилган;
Ёрмекбоева Дилором Абдухолиқовна 1972 йилда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида туғилган;
Калмуратов Алишер Сафарбаевич 1988 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган.

Шунингдек автобусда бўлган 32 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳати олган, уларнинг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг