Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди
Олам 26 Апрель 08:41 12280

Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда “Zakon.kz - новости Казахстана” телеграм канали малум қилди.

Маълум бўлишича ўзбекистонлик С.Я. Қозоғистондаги ўз квартирасидан ўғирлаб кетилган. Жиноят Қозоғистоннинг уч фуқароси томонидан содир этилгани айтилмоқда.

1990 ва 1991 йилларда туғилган уч жиноятчи Я.С.нинг хонадонига куч билан бостириб кирган ва уни олиб чиқиб кетишган. Сўнгра жабрланувчининг дўсти М.С.дан 300 минг тенге талаб қилишган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан маълум қилинишича, М.С. жиноятчилар талаб қилган пулнинг 100 минг тенгесини беришга мажбур бўлган. 

Одам ўғриларининг ҳар учаласи ҳам қўлга олинди. Улардан ашёвий далил сифатида пул ва жабрланувчилардан бирига тегишли бўлган “Лада Ларгус” автомобилининг калити олинган. Шу билан бирга жабрланувчи Я.С.га нисбатан қийноқ қўллашда ишлатилган – шарқ яккакурашлари, хусусан каратедаги совуқ қурол ҳам ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида жиноят ишига киритилган. 

Жиноятчиларга нисбатан одам ўғирлаш ва таъмагирлик бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 137
Рейтинг: 2.9
Теглар