Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ОТМларда қўшимча грант ажратилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023-2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3000 та ўрин ажратилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони билан белгиланди.

Айтилишича, бунда соҳа ва тармоқларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжи аниқланиб, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига 2023 йил 20 июлгача тақдим этилиши керак.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида давлат ОТМларига жами 206 минг 857 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади. Шундан 43 минг 783 нафари грант, 163 минг 74 нафари тўлов-контракт асосида ўқийди. Бакалавриатга (кундузги) ўтган йилгига нисбатан грантлар сони 10 фоизга, контракт 1 фоизга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Қорақалпоғистон абитуриент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг