Қорақалпоғистонда маст эркак мактабга болта кўтариб борди

3-саҳифа

image

Кеча, 4 март куни соат 15:40 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Тахткўпир туманида маст эркак қўлида болта билан Даўир маҳалласида жойлашган 4-сонли мактабга борди. У хизмат ўтаётган Миллий гвардиянинг қоровул ходими томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур фуқаро мактабнинг кириш жойида хизмат ўтаётган қоровул ходимнинг бегоналарни мактаб ичкарисига киритмаслиги тўғрисидаги огоҳлантиришига ва талабларига бўйсунмасдан, курткаси ичидан болта чиқариб жанжал кўтариб турган вақтда “ташвиш” хабари берилган. Шу асосда етиб келган туман қўриқлаш ходимлари маст эркакни қўлга олган.

Олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида ушбу фуқаро Тахтакўпир туманида яшовчи 45 ёшли С.Д. экани, мазкур мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган турмуш ўртоғи Р.Б.ни кўришга келгани ва гаплашиб кетмоқчи эканини, қўлидаги болтани эса ўтин чопиш олдидан ўткирлатишга олиб чиққани маълум бўлган.

“Фуқаро С.Д. тезкор гуруҳ ходимлари томонидан туман Тиббиёт бўлимига олиб борилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги бўйича маълумот олингандан сўнг, туман ИИБ профилактика инспектори билан бирга тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига ётқизилган”, дейилади хабарда.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тахтакўпир тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги мактаблардан бирида рўй берган жанжални бартараф этмоқчи бўлган Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг