Қизиқчи томоша вақтида вафот этди
Олам 13 Апрель 15:22 5035
image

Буюк Британиялик комик Ян Когнито Бистер шаҳридаги барлардан биридаги чиқиши вақтида вафот этди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

“Тасаввур қилинг, мен инсультга чалинаман, ўзимга келганимда эса валлий тилида суҳбатлашаман”, деб ҳазил қилган Когнито.

Бир неча дақиқа ўтгач, сўз устасининг аҳволи оғирлашиб, ўтириб қолган. Томошбинлар унинг ҳаракатини саҳна кўринишининг бир қисми деб ҳисоблаган.

Когнитога тез ёрдам чақирилган, бироқ етиб келган бригада унинг ўлимини қайд қилган. Санаткор 60 ёшида юрак ҳуружидан вафот этди.

Ян Когнито фаолиятини 1980-йилларда бошлаган. 1999 йилда у "Time Out" версиясига кўра, энг яхши “стендап-комик” унвонига сазовор бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 145
Рейтинг: 2.9